Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Спаллетти «Лацио»дан учралган мағлубиятдан ғазабда

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти Италия А Сериясининг 7-турида «Лацио»дан қабул қилинган 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг шогирдларининг ўйинини кескин танқид қилди.

Дисквалификация сабаб захира ўриндиғида бўлмаган мутахассис ўрнида жамоани унинг ёрдамчиси Марко Доменикини бошқарди.

«Бу биз кўришга ўрганган “Ювентус” эмасди. Жамоа ўйинни назорат қила олмади, ҳужумларни қандай ривожлантиришни ҳам билмади. Буни ҳатто ўзимиз ҳам тушунтиришга қийналяпмиз.

Жума куни Вигодан тонгги соат тўртда қайтдик ва футболчиларга тикланиш учун вақт бердик. Асосий таркибда олтита ўзгариш қилдик, аммо жамоа ҳам жисмоний, ҳам тактик жиҳатдан жуда суст ҳаракат қилди.

Футболда рақибни ва тўпни кўриб туриб, вазиятларга кеч муносабат билдирсангиз, характер ва шиддат намойиш этмасангиз, ҳеч қандай тактика ёки схема ёрдам бермайди.

Менга ўйин суръатининг пастлиги, ғоялар, ҳаракат ва курашиш истагининг йўқлиги ёқмади. Яккакурашлардаги заифлигимиз, бирор иш ўхшамаганда футболчиларнинг тушкунликка тушиб қолиши ҳам мени қониқтирмади.

Энди барчасини жиддий таҳлил қилишимиз керак. Ё футболчилар билан мулоқот услубимизни, ёки ишлаш методимизни ўзгартиришимиз шарт. Ниманидир ўзгартириш зарурлиги аниқ.

Бундай ўйин мен учун ҳам кутилмаган ҳолат бўлди. Доим футболчилар билан очиқ мулоқот қилишга ва яхши муносабат ўрнатишга ҳаракат қилганман. Балки жамоа билан муносабатларимни ҳам қайта кўриб чиқишим керакдир.

Футболчиларнинг ўзлари ҳам бугун талаб даражасида ўйнамаганимизни тан олишмоқда», — дея Спаллеттининг сўзларини келтиради Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, «Лацио»нинг ғалабасини Нильсен, Исаксен ва Деле-Баширунинг голлари таъминлади.

Мазкур мағлубиятдан кейин «Ювентус» 7 та учрашувда 11 очко жамғарган ҳолда Италия чемпионати турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:05, 19.10.2026.
Ўқилди: 496 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик