Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Фримпонг ва Жеймснинг жароҳати икки грандни трансфер бозорига қайтариши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ва «Челси» Португалиянинг «Бенфика» клуби ҳимоячиси Даниэл Банжакини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

TEAMtalk нашрининг хабар беришича, Англиянинг икки гранди 18 ёшли футболчининг ўйинларини диққат билан кузатмоқда.

Ҳар икки жамоада ҳам сўнгги кунларда ўнг қанот ҳимоясида кадрлар билан боғлиқ муаммолар юзага келган. Хусусан, «Ливерпуль» футболчиси Жереми Фримпонг ва «Челси» сардори Рис Жеймс жароҳат сабаб маълум муддатга сафдан чиққан.

Шу боис клублар мазкур позицияни кучайтириш учун ёш португалиялик футболчининг номзодини кўриб чиқмоқда.

Банжакининг «Бенфика» билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Унинг келишувида белгиланган товон пули 38 миллион фунтни ташкил этади. Transfermarkt портали эса ҳимоячининг бозор қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Банжаки «Бенфика»нинг асосий жамоасида 3 та, клубнинг иккинчи таркибида эса яна 3 та учрашувда майдонга тушди.

Киритилди: 13:51, 19.10.2026.
Ўқилди: 955 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик