Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«Ювентус»нинг оғир мағлубиятидан сўнг Спаллетти ва Бремер ўртасида баҳс юзага келди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоа сардори Глейсон Бремернинг айрим футболчиларга нисбатан билдирган танқидий фикрларига муносабат билдирди.

Италия чемпионатининг 7-турида «Лацио»дан 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраган туринликлар сардори жамоадошларининг масъулиятга бўлган муносабатидан норози эканини яширмаганди.

«Мураббий кўрсатмалар беради, аммо майдонга биз чиқамиз. Асосий таркибда 11 нафар футболчи ўйнайди, яна беш нафари захирадан қўшилади. Мен эса ҳаммани бир ўзим етаклаб юра олмайман.

Ҳеч кимни айбламоқчи эмасман, лекин ҳар кимнинг характери ҳар хил. Ишлар ёмон кетганда айримлар масъулиятни ўз зиммасига олади, бошқалар эса аксинча, ўзини четга тортади», — деганди Бремер Sky нашрига берган интервьюсида.

Спаллетти эса сардорининг бу фикрларига жавоб қайтариб, мағлубият учун барча бирдек масъул эканини таъкидлади.

«Бремернинг вазиятни таҳлил қилаётгани яхши. Аммо у ҳам бугунги учрашувда иштирок этди, худди мен каби.

Шунинг учун жамоа ҳақида гапиришдан аввал ўзимиз ҳақимизда гаплашиб олишимиз керак. Бремер ҳам бугунги ўйинимиз учун масъуллардан бири. Бошқа барча футболчилар каби у ҳам ушбу натижанинг бир қисми», — деди Спаллетти.

Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» ушбу мағлубиятдан кейин 11 очко билан Италия А Серияси турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 15:40, 19.10.2026.
Ўқилди: 522 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик