Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«Арсенал» Артета ўрнига Анчелотти, Аллегри ва Почеттинони танлаши мумкин эди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби 2019 йилда Микель Артетани бош мураббий этиб тайинлашдан аввал бир қатор таниқли мутахассислар номзодини кўриб чиққани маълум бўлди.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, лондонликлар рўйхатида Маурисио Почеттино, Карло Анчелотти, Массимилиано Аллегри, Патрик Виейра, Роберто Мартинес, Витор Перейра ва Юлиан Нагельсман каби мураббийлар бўлган.

Қизиғи, Артета дастлаб асосий номзод ҳисобланмаган. Испаниялик мутахассис футболчилик фаолиятини якунлагач, «Манчестер Сити»да Пеп Гвардиолага ёрдамчилик қилган, аммо мустақил равишда жамоа бошқариш тажрибасига эга эмасди.

Бироқ Артетани «Арсенал»даги футболчилик фаолиятидан яхши таниган клуб ходимлари ўша пайтдаги спорт директори Эду Гаспарни унга имконият беришга кўндиришган.

Гаспар Артета билан ўтказилган суҳбатни шундай эслади:

«У шу қадар пухта тайёргарлик кўргандики, гўё аллақачон клубда ишлаётгандек таассурот қолдирди. Микель ўз стратегияси ва “Арсенал”нинг келажагини қандай тасаввур қилиши ҳақида батафсил гапириб берди.

Ўшанда ўзимга: “Вой, бу йигитнинг тайёргарлиги мутлақо бошқа даражада экан”, дегандим.

Номзодларни танлаш жараёни якунлангач, қарор қабул қилиш осон бўлди. Чунки Микель деярли барча мезонлар бўйича энг яхши номзод эканини кўрсатди», — деди Гаспар.

Натижада Артета 2019 йилнинг декабрь ойида «Арсенал» бош мураббийи этиб тайинланди. Орадан қарийб беш йил ўтиб, у лондонликларни узоқ кутилган Англия чемпионлиги сари етаклади.

Киритилди: 15:47, 19.10.2026.
Ўқилди: 623 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик