«Милан» раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо билан ҳамкорликни узоқ муддатга давом эттириш ниятида.
Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, Италия клуби француз футболчиси билан шартномани 2030 йилгача узайтириш юзасидан музокараларни бошлаган.
Манбага кўра, миланликлар Рабьони клубнинг узоқ муддатли лойиҳасидаги асосий футболчилардан бири деб ҳисобламоқда. Шу боис раҳбарият янги келишув билан боғлиқ масалаларни имкон қадар тезроқ ҳал қилишга интилмоқда.
Айни пайтда франциялик ярим ҳимоячининг йиллик маоши 3,5 миллион еврони ташкил этади. Бундан ташқари, унинг шартномасида қўшимча бонуслар ҳам назарда тутилган.
Жорий мавсумда Рабьо барча мусобақаларда 9 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.













