Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«Олтин тўп» бошловчилари ким бўлиши маълум

Баҳо:
+ | -
«Арсенал» ва «Барселона»нинг собиқ футболчиси Тьерри Анри ҳамда телебошловчи Кейт Скотт 2026 йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросимини олиб боради.

Франция терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпиони бўлган Анри ҳамда британиялик журналист 26 октябрь, душанба куни Лондон шаҳридаги «Палладиум» театрида ўтказиладиган 70-«Олтин тўп» мукофотини топшириш маросимига мезбонлик қилади.

«Тьерри Анри «Олтин тўп» учун тўққиз марта номзод бўлган ва 2003 йилда овоз бериш натижаларига кўра иккинчи ўринни эгаллаган. Франция ва жаҳон футболининг афсонаси, 1998 йилги жаҳон чемпионати ҳамда 2009 йилги Чемпионлар лигаси ғолиби тантанали маросимни халқаро миқёсда танилган журналист Кейт Скотт билан биргаликда олиб боради.

Британиялик журналист, шунингдек, АҚШнинг CBS Sports телеканалида Чемпионлар лигаси учрашувлари трансляцияларини олиб боради. У Анри билан мазкур телеканалда мунтазам равишда бирга ишлайди», — дейилади «Олтин тўп»нинг расмий сайтида.

Киритилди: 19:30, 19.10.2026.
Ўқилди: 977 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик