«Фримпонг янги мушак жароҳатини олди. Менимча, бу ҳолат унинг майдонга тушганидан икки-уч дақиқа ўтиб содир бўлган. Унинг ноябрь ойидаги халқаро танаффусга қадар сафга қайтиши қийин бўлади», — дея мураббийнинг сўзларини келтирмоқда клуб расмий сайти.
«Ливерпуль» ҳимоячиси Жереми Фримпонг «Брентфорд»га қарши сўнгги учрашувда атиги олти дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва жароҳати сабабли захирага олинди. Жамоа бош мураббийи Андони Ираола нидерландиялик футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берди.













