"Рома" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Чемпионлар лигасида Братиславанинг "Слован" клубига қарши бўладиган учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.
Италиялик мутахассиснинг таъкидлашича, Рим жамоасига ғалаба жуда зарур ва шу сабабли рақибга нисбатан беписанд муносабатда бўлиш мумкин эмас.
"Слован" — жисмоний жиҳатдан яхши тайёрланган, тезкор ва таркибида бир нечта кучли футболчилари бор жамоа.
Эҳтимол, улар савия жиҳатидан Чемпионлар лигасининг айрим иштирокчиларидан ортда қолар. Бироқ бу мусобақада ҳар бир учрашув қийин кечади.
Биз рақибни менсимасликка ҳаққимиз йўқ, чунки ғалаба қозонишимиз шарт", — деди Гасперини матбуот анжуманида.
Мураббий мусобақанинг кейинги босқичига чиқиш учун очко жамғариш муҳимлигига ҳам тўхталди.
"Сўнгги бир неча йилда тахминан 10–11 очко муҳим мезон бўлиб келди. Сафарда ўйнаш доимо қийин, шунинг учун ўз майдонимиздаги учрашувларда ғалаба қозонишимиз керак. Асосий мақсадимиз шу", — деди у.
Эслатиб ўтамиз, "Рома" Чемпионлар лигасининг дастлабки икки турида бир очко жамғарди. Римликлар "Фенербахче" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, "Реал"га қарши баҳсда икки тўплик устунликни қўлдан чиқариб, 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Рома" ва "Слован" ўртасидаги учрашув 20 октябрь куни бўлиб ўтади.













