Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Хёнесс: "Атлетико"га қарши ўз кучимизни синаб кўрмоқчимиз"

Баҳо:
+ | -

"Штутгарт" бош мураббийи Себастьян Хёнесс Чемпионлар лигасида Мадриднинг "Атлетико" клубига қарши бўладиган учрашув олдидан рақибнинг имкониятларини юқори баҳолади.

Немис мутахассиснинг таъкидлашича, Испания жамоаси Европанинг энг кучли клублари қаторига киради ва унга қарши баҳс "Штутгарт" учун жиддий синов бўлади.

"Атлетико" Европанинг энг кучли жамоаларидан бири. Биз Чемпионлар лигасида айнан шундай рақибларга қарши ўйнашни интизорлик билан кутгандик.

Бу таркибида ниҳоятда иқтидорли футболчилар жамланган ажойиб жамоа.

"Атлетико" ҳозир жуда яхши спорт формасида эканини биламиз. Шунга қарамай, уларга қарши ўз кучимизни синаб кўришни истаймиз", — деди Хёнесс матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, "Штутгарт" Чемпионлар лигасининг жорий мавсумини кетма-кет икки ғалаба билан бошлади.

Немис клуби дастлабки турда "Викинг"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, кейинги учрашувда Братиславанинг "Слован" жамоасини 3:0 ҳисобида енгди.

"Штутгарт" ва "Атлетико" ўртасидаги учрашув 20 октябрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 21 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 22:43, 19.10.2026.
Ўқилди: 456 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик