Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Флик "ПСЖ"га қарши ўйин олдидан Рафинья ҳақида хушхабар берди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Чемпионлар лигасида "ПСЖ"га қарши учрашув олдидан жамоа қанот ҳужумчиси Рафиньянинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

Немис мутахассис ўйинолди матбуот анжуманида бразилиялик футболчи жароҳатидан кейин асосий таркибга қайтишга тайёр эканини тасдиқлади.

"Эртага Рафинья асосий таркибда майдонга тушади", — деди Флик.

Эслатиб ўтамиз, Рафинья Бразилия терма жамоаси ихтиёрида бўлган вақтида жароҳат олган ва шу сабабли "Барселона"нинг иккита учрашувини ўтказиб юборган эди.

Ўтган дам олиш кунлари у "Бетис"га қарши баҳсда иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, жароҳатдан сўнг илк бор ўйинда иштирок этди.

Энди эса Рафинья Чемпионлар лигасидаги муҳим учрашувни дастлабки дақиқалардан бошлаши кутилмоқда.

"ПСЖ" ва "Барселона" ўртасидаги Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-тур баҳси 20 октябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 22:52, 19.10.2026.
Ўқилди: 278 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик