Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Лапорта: «Луис Энрикега муваффақият келтирган нарса — «Барселона» услуби»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрикенинг муваффақиятларида каталонияликлар клубига хос ўйин услуби муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Клублар ўртасидаги Чемпионлар лигаси учрашуви олдидан Лапорта испаниялик мутахассиснинг мураббийлик фалсафаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Унинг айтишича, Энрике қайси жамоани бошқаришидан қатъи назар, «Барселона»да шаклланган футбол тамойилларига содиқ қолмоқда.

«Энрике Астуриядан бўлса-да, у доим ўзини «Барселона» билан боғлаб келган.

Луис бошқарадиган жамоалар ўзига хос ўйин услубига эга. Улар «Барселона»га хос футбол фалсафаси асосида ҳаракат қилишади. Айнан шу ёндашув унга муваффақият келтирган», — дея Лапортанинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике 2014–2017 йилларда «Барселона» бош мураббийи сифатида фаолият юритган. Каталонияликлар айнан унинг қўл остида 2015 йилги Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган. Бу клубнинг ҳозиргача ушбу мусобақадаги сўнгги чемпионлиги ҳисобланади.

Испаниялик мутахассис 2023 йил ёзидан буён «ПСЖ»ни бошқариб келмоқда.

«ПСЖ» ва «Барселона» ўртасидаги Чемпионлар лигаси баҳси 20 октябрдан 21 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 08:34, 20.10.2026.
Ўқилди: 733 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик