Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида ўтказилган 11 та учрашувда 48 та гол уришди. Эътиборлиси, «кўк-анорранглилар» аксарият ўйинларда соф марказий ҳужумчисиз ҳаракат қилмоқда.
«Ҳужум учида ўйнаб, жамоага ҳисса қўша оладиган футболчиларимиз кўп. Биз шунчалик кўп вазиятлар яратамизки, эртами-кечми улардан бири албатта гол билан якунланади», — деди Педри матбуот анжуманида.













