Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Европанинг энг яхши ассистенти маълум бўлди — у "Ланс"да ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Transfermarkt портали Европанинг энг кучли ўнта миллий чемпионатида жорий мавсумнинг энг кўп голли узатма амалга оширган футболчилари рейтингини эълон қилди.

Рейтингни тузишда фақат миллий чемпионатлар доирасидаги ўйинлар ҳисобга олинган. Мамлакат кубоклари ҳамда еврокубокларда қайд этилган натижалар статистикага киритилмаган.

Рўйхатнинг биринчи поғонасини Франциянинг "Ланс" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Флорьян Товен эгаллади. 33 ёшли футболчи жорий мавсумда 607 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, 7 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлган.

Иккинчи ўриндан тажрибали ярим ҳимоячи Паскаль Гросс жой олди. У 611 дақиқа давомида 6 та голли узатма қайд этган.

"Барселона"нинг 19 ёшли юлдузи Ламин Ямал ҳам етакчилар қаторидан ўрин олган. Испаниялик футболчи 741 дақиқада 6 та ассист амалга оширган.

"Фейеноорд" ҳимоячиси Живайро Рид ҳисобида ҳам 6 та голли узатма мавжуд. Нидерландиялик футболчи бу натижага 751 дақиқа ичида эришган.

Шу тариқа, Флорьян Товен Европанинг етакчи ўнта чемпионатида голли узатмалар сони бўйича ягона пешқадам бўлиб турибди.

Киритилди: 10:00, 20.10.2026.
Ўқилди: 424 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик