Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
20/10 23:59 ПСЖ - Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль - Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт - Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити - АЕК
20/10 23:59 Наполи - Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту - ПСВ
20/10 23:59 Рома - Слован
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Эмилиано Мартинес операция қилинди

Баҳо:
+1 | -

"Челси"нинг аргентиналик дарвозабони Эмилиано "Дибу" Мартинес оғир жароҳат сабаб жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди ва узоқ муддат майдонга туша олмаслиги мумкин.

Аргентиналик журналист Херман Гарсия Грованинг хабар беришича, 34 ёшли футболчининг синган жағ суяги муваффақиятли операция қилинган. Ҳозирда Мартинес уйида тикланиш жараёнини ўтамоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, дарвозабоннинг соғайиши учун 45 кундан 60 кунгача вақт талаб этилади.

Мартинес шанба куни Англия Премьер-лигаси доирасида "Эвертон"га қарши ўтказилган ва "Челси"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда жароҳат олган.

Баҳс давомида у рақиб ҳимоячиси Жаррад Брантуэйт билан тўқнашиб кетган. Тиббиёт ходимлари футболчига майдоннинг ўзида узоқ вақт ёрдам кўрсатишган, шундан сўнг дарвозабон шифохонага олиб кетилган.

"Челси" клуби Мартинеснинг операцияси муваффақиятли ўтганини тасдиқлаб, тикланиш даврида унга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Аргентиналик футболчи эса ўзига далда билдирган мухлисларга миннатдорчилик изҳор этиб, бир неча ҳафта ичида майдонга қайтишга умид қилаётганини айтди.

Киритилди: 10:01, 20.10.2026.
Ўқилди: 473 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик