Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

"Астон Вилла" етакчиларидан бири билан янги шартнома имзолашга яқин

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла" аргентиналик ярим ҳимоячи Эмилиано Буэндиа билан ҳамкорликни давом эттиришга яқин турибди. Томонлар янги шартнома бўйича музокараларнинг якуний босқичига етиб келишган.

Mail Sport нашрининг хабар беришича, сўнгги бир неча кун давомида ўтказилган музокараларда сезиларли ижобий ўзгаришлар кузатилган. Клуб ва 29 ёшли футболчи келишув муддатини 2029 йил ёзигача узайтиришга яқин.

Буэндианинг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида ниҳоясига етади. Янги келишув имзоланса, аргентиналик ярим ҳимоячи яна икки мавсум давомида Бирмингем клуби шарафини ҳимоя қилади.

Сўнгги бир йил Буэндиа учун муҳим давр бўлди. Футболчи асосий таркибдаги ўрнини қайта қўлга киритиб, бош мураббий Унаи Эмерининг ишончини қозонишга муваффақ бўлди.

Айниқса, жорий мавсумдаги барқарор ўйинлари унинг жамоадаги мавқеини янада мустаҳкамлади. Аргентиналик футболчи "Астон Вилла"нинг Премьер-лигадаги барча учрашувларини асосий таркибда бошлаган.

Буэндианинг муваффақиятли ҳаракатлари клуб раҳбариятини у билан узоқ муддатли ҳамкорликни давом эттиришга ундаган.

Маълумотларга кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар ижобий кечмоқда ва яқин орада янги шартнома бўйича якуний келишувга эришилиши мумкин.

Киритилди: 10:05, 20.10.2026.
Ўқилди: 258 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик