Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячи Деклан Райс билан амалдаги шартномасини узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Topskills Sports UK нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, англиялик футболчининг ҳозирги шартномаси 2028 йилгача амал қилишига қарамай, «канонирлар» у билан янада узоқ муддатли келишув имзолаш ниятида.
«Арсенал» раҳбарияти жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири ҳисобланган Райсни ўз сафида сақлаб қолишга жиддий бел боғлаган.
27 ёшли ярим ҳимоячи 2023 йилдан буён Лондон клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Райс жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, англиялик футболчининг бозор қиймати 120 миллион еврони ташкил этади.













