УЕФА расмий сайтида Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-туридан ўрин олган «ПСЖ» — «Барселона» учрашуви фаворитини аниқлаш мақсадида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилди.
Овоз бериш натижаларига кўра, мухлислар каталонияликларни баҳс фаворити деб ҳисобламоқда.
Сўровномада иштирок этганларнинг 53 фоизи «Барселона»нинг ғалаба қозонишига ишонч билдирган. «ПСЖ»нинг ғалабасини эса респондентларнинг 41 фоизи кутмоқда.
Қолган 6 фоиз мухлис учрашув дуранг билан якунланади, деган фикрда.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ва «Барселона» ўртасидаги баҳс бугун, 20 октябрь куни Парижда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.













