Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Эндрик «Реал»нинг асосий таркибидан жой олиш учун курашмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик Испания чемпионатида «Севилья»га қарши ғалабали учрашувда илк бор жамоанинг асосий таркибида майдонга тушди.

Бразилиялик футболчи бундан аввал Чемпионлар лигасида «Рома»га қарши баҳсда захирадан ўйинга қўшилиб, ёрқин ҳаракатлари билан яхши таассурот қолдирган эди.

«Севилья»га қарши учрашувда Эндрик «Сантьяго Бернабеу» стадионида 69 дақиқа ҳаракат қилди. У 11 та узатмани амалга ошириб, рақиб дарвозаси томон уч марта зарба йўллади.

Ёш ҳужумчининг асосий таркибдан жой олиши Жозе Моуриньо унга ишонч билдираётганини кўрсатмоқда.

Португалиялик мутахассис Испания чемпионатида дисквалификация қилинган Винисиуснинг ўрнини тўлдириш учун ҳужум чизиғида турли ечимларни синаб кўрмоқда.

Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингем жамоанинг асосий таркибидаги мустаҳкам ўринларини сақлаб қолмоқда. Ян Диоманде эса чап қанотдаги позициясини тобора мустаҳкамламоқда.

Ўнг қанотда эса асосий таркиб учун Эндрик, Браим Диас ва Карлос Эспи ўртасида рақобат давом этмоқда.

Бразилиялик футболчи «Барселона»га қарши «Эль-Класико»да ҳам асосий таркибда майдонга тушишдан умидвор.

Бироқ чоршанба куни Чемпионлар лигаси доирасида «Лейпциг»га қарши ўтказиладиган учрашувда Эндрикнинг захирада қолиши кутилмоқда.

Моуриньо ушбу баҳсда Винисиусни асосий таркибда майдонга туширишни режалаштирмоқда.

Мураббийнинг мақсади — бразилиялик вингернинг Ла Лигадаги дисквалификацияси давомида унинг ўйин амалиётини сақлаб қолиш ва мотивациясини юқори даражада ушлаб туриш.

Киритилди: 13:50, 20.10.2026.
Ўқилди: 536 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик