«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска жамоа ҳимоячиси Марк Гехининг етакчилик фазилатлари ҳақида фикр билдирди.
«Етакчиларнинг турли хиллари бўлади. Кимдир кўп гапиради, аммо Гехи — камгап етакчи. Унда етакчилик қилиш учун зарур бўлган барча фазилатлар бор. У аллақачон “Манчестер Сити”нинг тўрт нафар капитанидан бири», — деди Мареска Football on TNT Sports нашрига.
Гехи 2026 йил бошида “Манчестер Сити” сафига қўшилган. Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларни ҳисобга олганда 10 та учрашувда иштирок этиб, бир гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
20 октябрь куни “Манчестер Сити” Чемпионлар лигаси умумий босқичининг учинчи турида Грециянинг АЕК жамоасини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.













