Ярим ҳимоячи Эберечи Эзе Лондоннинг "Арсенал" клубидаги ҳозирги ҳолатидан норози. Бу ҳақда Teamtalk нашри хабар бермоқда.
"Канонирлар" бош мураббийи Микель Артета футболчига "ўнлик" позициясида ўйнаш учун етарлича ишонч билдирмаяпти. Шунингдек, мураббий уни ҳужумнинг чап қанотида ўйнатиш борасида ҳам бир қарорга келмаган. Эзе эса Лондон жамоасида захира футболчиси мақомида қолаётганидан хафа.
28 ёшли англиялик футболчи ўтган йилнинг ёзида "Арсенал"га ўтган. Эберечининг шартномаси 2029 йил июнь ойи охиригача амал қилади. Унинг бозор қиймати 60 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Англия Премьер-лигасида бешта учрашувда майдонга тушди.













