"Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас Чемпионлар лигаси умумий босқичининг учинчи тури доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Бизга қарши яхши жамоа майдонга тушади. Бир неча йил олдин "Комо" Чемпионлар лигасида "Манчестер Юнайтед" билан ўйнашини хаёлига ҳам келтира олмасди. Бу биз учун амалга ошган орзу. Биз бу имкониятдан фойдаланишни ният қилганмиз", — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ESPN.
"Комо" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги учрашув 21 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтади.













