Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Конате «Лейпциг»га қарши баҳсдан олдин матбуот анжуманида қатнашди (Батафсил)

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Ибраима Конате жамоадошлари, бош мураббий Жозе Моуриньо ва «Барселона»га қарши бўлажак «Эль-Класико» ҳақида фикр билдирди.

Ян Диоманде ҳақида:

«Диоманде нафақат яхши футболчи, балки ажойиб инсон ҳамдир. Уни «Реал Мадрид»да порлоқ келажак кутмоқда».

«Эл-Класико» ҳақида:

«Ҳозир бутун эътиборимизни навбатдаги учрашувга қаратишимиз жуда муҳим. Биринчи навбатда эртанги ўйинга диққат қилишимиз керак. Шундан кейингина «Эл-Класико» ҳақида ўйлаймиз».

Жозе Моуриньо ҳақида:

«Моуриньо гапирганда, ҳамма жим бўлиб уни тинглайди. У ўзига хос харизма ва салобатга эга.

У — буюк мураббий. Барчага маълумки, биз унинг қўл остида ғалабалар қозонишни ва совринларни қўлга киритишни истаймиз».

Жамоадаги француз футболчилари ҳақида:

«Тчуамени ва Мбаппе менга клуб ҳақида жуда кўп нарсаларни айтиб беришган. Бу жуда ижобий ҳолат.

Улар билан бир жамоада эканимдан хурсандман. Иккаласи ҳам ажойиб инсонлар.

Шунингдек, Менди ҳам тез орада сафга қайтишига умид қиламан. У жамоамизга жуда керак».

Жамоанинг мақсадлари ҳақида:

«Биз Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни ва ҳар бир соврин учун охиригача курашишни истаймиз», — деди Конате.

Киритилди: 16:07, 20.10.2026.
Ўқилди: 464 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик