«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол яна «Барселона»нинг трансфер мақсадига айланди. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, каталонияликлар 2025 йил охирида ҳам хорватиялик футболчини сотиб олишга уринган, бироқ ўша пайтда трансферни амалга оширишнинг имкони бўлмаган.
Энди эса «Манчестер Сити» молиявий қоидабузарликлар учун эҳтимолий жазога тортилиши Гвардиолнинг «Барселона»га ўтишига ёрдам бериши мумкин.
Хабар қилинишича, каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Пау Кубарси билан бирга марказий ҳимояда ҳаракат қила оладиган чап оёқли футболчига эҳтиёж сезмоқда.
Гвардиол ўзининг ўйин хусусиятлари билан ушбу талабларга тўлиқ мос келади, деб ҳисобланмоқда.
Бироқ трансфернинг амалга ошиши «Манчестер Сити» хорватиялик ҳимоячи учун қанча маблағ талаб қилишига боғлиқ бўлади.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 24 ёшли Гвардиолнинг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.













