Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Рафиньянинг бу қадар кўп гол ураётгани мени ҳайрон қолдирмоқда»

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Максвелл Рафиньянинг жорий мавсумда марказий ҳужумчи сифатида намойиш этаётган ўйинига юқори баҳо берди.

Бразилиялик собиқ футболчи ҳамюртининг бу қадар кўп гол ураётганидан ҳайратда эканини яширмади.

«Унинг мавсумни қандай бошлагани ақл бовар қилмас даражада. Мени ҳайрон қолдираётган ягона нарса — у ураётган голлар сони.

Унинг ўйини, жамоага таъсири, сўнгги бир неча йил давомида намойиш этган етакчилик фазилатлари... У аввал ҳам ажойиб ишлар қилаётган эди.

Аммо ҳозиргидек кўп гол ураётгани мени бироз ҳайрон қолдирмоқда.

Унга фақат яхшилик тилайман. Биз, бразилияликлар, Европада ёки дунёнинг бошқа нуқталарида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган футболчиларимизни доимо қўллаб-қувватлаймиз.

Рафинья Бразилия миллий терма жамоаси етакчиларидан бири ҳисобланади.

Унга мавсум давомида омад тилайман ва ҳозир намойиш этаётган ўйини билан табриклайман», — деди Максвелл.

Киритилди: 17:06, 20.10.2026.
Ўқилди: 1394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик