Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Шмейхель: «Райясиз «Арсенал» чемпионликка яқин ҳам келолмасди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг афсонавий собиқ дарвозабони Петер Шмейхель «Арсенал»нинг Англия Премьер-лигасида чемпион бўлишида Давид Райя ҳал қилувчи роль ўйнаганини таъкидлади.

Даниялик собиқ футболчининг фикрича, испаниялик дарвозабонсиз лондонликлар чемпионликка ҳатто яқинлаша олмаган бўларди.

«Мен ўтган мавсумда Райянинг ўзига ҳам шу гапларни айтганман. Агар у бўлмаганида, «Арсенал» чемпионликка яқин ҳам келолмасди.

У энг муҳим вазиятларда зарбаларни қайтариб, жамоасини қутқарди», — деди Шмейхель The Overlap Daily дастурида.

Собиқ дарвозабон Райянинг ҳаводан узатилган тўпларга чиқиш борасида ҳам сезиларли даражада ривожланганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, испаниялик посбон шу қадар ишончли ўйин намойиш этмоқдаки, мухлислар энди ундан рақибнинг ҳар бир хавфли зарбасини қайтаришини кутишмоқда.

«Арсенал» ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасининг 38 та учрашувида бор-йўғи 27 та гол ўтказиб юборган ва «Манчестер Сити»ни етти очкога ортда қолдирган ҳолда чемпионликни қўлга киритган.

Жорий мавсумда ҳам лондонликлар муваффақиятли иштирок этмоқда. Жамоа дастлабки еттита турнинг олтитасида ғалаба қозонган.

Шунингдек, «Арсенал» ҳозиргача фақат бешта гол ўтказиб юборган бўлиб, бу чемпионатдаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Киритилди: 17:08, 20.10.2026.
Ўқилди: 346 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик