"Интер" бош мураббийи Кристиан Киву Чемпионлар лигасидаги навбатдаги рақиб — "Шахтёр" ҳақида ўз фикрларини билдирди. Учрашув 21 октябрь куни бўлиб ўтади.
"Шахтёр" — кучли жамоа. Унинг таркибида маҳоратли футболчилар бор, жамоа тезкор ва юқори шиддатда ўйнайди. Мураббий жамоа ўйинини яхши йўлга қўйган. "Шахтёр" тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам фаол ҳаракат қилади ва аниқ ўйин услубига эга. Биз ўз услубимизга содиқ қолишимиз ва ўз кучимизга ишонишимиз керак, чунки ҳозир ўтмишдаги натижаларнинг аҳамияти кам", — дея Кивунинг сўзларини келтиради UEFA расмий сайти.
"Интер" ва "Шахтёр" Чемпионлар лигаси доирасида ўзаро олти марта тўқнаш келган. Италияликлар икки учрашувда ғалаба қозонган, қолган тўртта баҳс эса дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати — 5:1.













