Туркия футбол федерацияси матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғида хабар беришича, Серген Ялчин Туркия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 53 ёшли мутахассис ва унинг мураббийлар штаби билан тўрт йиллик шартнома имзоланди.
«Ялчинга янги лавозимида муваффақиятлар тилаймиз ва ушбу қарор мамлакатимиз ҳамда жамоамиз учун фойдали бўлишига умид қиламиз», — дейилади федерация баёнотида.
Ялчин профессионал фаолиятини 1991 йилда «Бешиктош»да бошлаган. Ушбу клубда олти йил давомида 158 та учрашувда майдонга тушиб, 46 та гол урган. Шунингдек, у «Фенербахче», «Галатасарой» ва «Трабзонспор» жамоаларида ҳам тўп сурган. Ялчин ушбу тўрт клубнинг барчасида ўйнаган биринчи футболчи бўлган.
2020 йилда Серген «Бешиктош» бош мураббийи этиб тайинланган. 2021 йил 8 декабрда мутахассис Чемпионлар лигаси доирасида Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши ўйинда 0:5 ҳисобидаги йирик мағлубиятдан кейин лавозимидан истеъфога чиққан.
2020/2021 йилги мавсумда Ялчин «Бешиктош»ни Туркия чемпионлиги ва мамлакат кубогидаги ғалабага олиб келган.













