«Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. «Милан»да қолишни истамадим, чунки ўйнамаётганимни билардим. «Севилья» эса мени чиндан ҳам хоҳлади.
Мен ўзимга ишонч билдириладиган жойда ўйнашни истайман. Вазиятни бошқача ҳал қилиш мумкин эди, аммо улар ўз йўлини танлашди. Ҳеч қандай араз йўқ. Ҳозир ҳаммамиз мамнунмиз: мен «Севилья»даман, улар эса истаган таркибига эга», — деди Фофана.













