Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Ўзбекистон Кубоги. “Локомотив” “Нефтчи”ни мусобақадан чиқариб юборди. “ОКМК” ва “Андижон” ҳам яримфиналда

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг чоракфинал босқичидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди. Фарғонада “Локомотив” “Нефтчи” устидан ғалаба қозонган бўлса, Жиззахда “Андижон” “Соғдиёна”дан устун келди. Олмалиқда эса “ОКМК” ишончли ўйин билан кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

“Нефтчи” — “Локомотив”

Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида кечган чоракфинал баҳси мухлислар учун чинакам голлар шоусига айланиб кетди. Эътиборлиси шундаки, учрашувдаги барча 6 та гол фақатгина биринчи бўлимнинг ўзида киритилди.

Ўйин кутилмаганда пойтахтликларнинг ўта фаол ҳужумлари билан бошланди. Дастлаб 11-дақиқадаёқ Жасурбек Яхшибоев пеналтидан унумли фойдаланиб ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Билол Туплиев орадаги фарқни иккитага етказди. 33-дақиқага келиб Яхшибоев ўз дублини расмийлаштириб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди — 0:3.

Шундан сўнггина “Нефтчи” ўзига келгандек бўлди ва орадан уч дақиқа ўтиб Хуршид Ғиёсов фарқни қисқартирди. Аммо тайм охирига қадар жамоалар яна биттадан гол алмашишга улгуришди: аввалига 43-дақиқада Диёржон Туропов “темирйўлчилар”нинг тўртинчи голини урган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Аброр Исмоилов фарғоналикларнинг иккинчи тўпига муаллифлик қилди.

Голларга бой ва ўта шиддатли кечган биринчи бўлимдан сўнг, иккинчи таймда “Локомотив” мураббийлар штаби ҳимояга кўпроқ эътибор қаратди. Тайм давомида ҳар икки жамоада хавфли вазиятлар юзага келганига қарамай, ҳисоб бошқа ўзгармади. Шу тариқа, “Локомотив” сафарда муҳим ва йирик ғалабани қўлга киритиб, Ўзбекистон кубогининг яримфиналига йўл олди.

Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал

“Нефтчи” — “Локомотив” 2:4
Голлар: 0:1 — Жасурбек Яхшибоев (11, пенальти), 0:2 — Билол Туплиев (22), 0:3 — Жасурбек Яхшибоев (33), 1:3 — Хуршид Ғиёсов (36), 1:4 — Диёржон Туропов (43), 2:4 — Аброр Исмоилов (45+2).

“Нефтчи”: 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Сигер, 5.Икром Алибоев (8.Владимир Ёвович, 75), 6.Иброҳимхалил Йўлдошев (34.Фарруҳ Сайфиев, 46), 7.Аброр Исмоилов (11.Асилбек Жумаев, 67), 9.Хуршид Ғиёсов (22.Алишер Одилов, 46), 10.Жамшид Искандеров, 18.Стипе Перица (32.Зоран Марушич, 46), 20.Анвар Ғофуров, 52.Коффи Куао, 77.Ратинҳо.

“Локомотив”: 1.Алексей Козлов, 8.Билол Туплиев (9.Суҳроб Нуруллоев, 57), 10.Шодиёр Шодибоев (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 57), 15.Александр Шушняр, 17.Сардор Мирзаев (26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 76), 18.Олександр Кучеренко, 23.Диёржон Туропов (70.Муҳаммадали Реимов, 67), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 45.Йован Нишич, 99.Жасурбек Яхшибоев (22.Суннатилла Поёнов, 76).

Огоҳлантиришлар: Коффи Куао (69) — Муҳаммадали Реимов (74).

“Сўғдиёна” — “Андижон”

Жиззахда кечган чоракфинал баҳси ҳам ўзига хос драмага бой бўлди. Биринчи бўлимда жамоалар эҳтиёткорликка эътибор қаратгани сабабли, мухлислар голларга гувоҳ бўлишмади.

Асосий воқеалар учрашувнинг иккинчи тайми юзага келди. 60-дақиқада андижонликларнинг навбатдаги хавфли ҳужумини бартараф этиш пайтида мезбонлар легионери Петар Мичин кутилмаганда тўпни ўз дарвозасига буриб юборди ва автогол муаллифига айланди — 0:1. Ушбу кутилмаган вазиятдан сўнг мувозанатни тиклаш учун олдинга интилган “Сўғдиёна” қарши ҳужумда яна бир бор жазоланди. 79-дақиқада захирадан майдонга тушган Рустам Турдимуродовнинг узатмасидан сўнг, Мартин Боаке дарвозани аниқ нишонга олиб, меҳмонларнинг устунлигини мустаҳкамлади — 0:2.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жиззахликлар ҳисобни тенглаштириш учун бор кучлари билан ҳужумга ташланишди. 84-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Сардорбек Жамолов киритган гол мезбонларга умид бахш этди. Бироқ қолган вақтда “Андижон” ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилиб, ғалабани сақлаб қолишди. Шу тариқа, андижонликлар сафардан муҳим ғалаба ва яримфинал йўлланмаси билан қайтадиган бўлди.

Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал

“Сўғдиёна” — “Андижон” 1:2
Голлар: 0:1 — Петар Мичин (60, автогол), 0:2 — Мартин Боаке (79), 1:2 — Сардорбек Жамолов (84).

“Сўғдиёна”: 27.Милан Митрович, 2.Зоир Жўрабоев, 4.Беҳруз Жуматов, 6.Беҳруз Асқаров (17.Оллоберган Каримов, 65), 7.Петар Мичин, 8.Жамшид Болтабоев (49.Сардорбек Жамолов, 80), 13.Филип Иванович, 14.Лупчо Дориэв, 22.Абдулазизхон Абдурашидов (10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 65), 29.Амирбек Саидов (28.Самандаржон Мавлонқулов, 65), 77.Ойбек Нурматов (3.Исломжон Қобилов, 89).

“Андижон”: 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов (28.Бекзод Сулаймонов, 67), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов (99.Рустам Турдимуродов, 74), 15.Неманя Чаласан, 18.Дамир Темиров, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Усмонали Исмоналиев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров (88.Шоҳжаҳон Ёрқинбоев, 75), 27.Мартин Боаке, 33.Дониёр Абдуманнопов (17.Азизбек Турғунбоев, 67).

“ОКМК” — “Гулистон”

Олмалиқда ўтказилган чорак финал баҳсида “ОКМК” Биринчи лига вакили бўлган “Гулистон” жамоасини қабул қилди. Кутилганидек, учрашувнинг биринчи бўлимида меҳмонлар ҳимояга катта эътибор қаратиб, Суперлига жамоасига жиддий қаршилик кўрсатишди ва танаффусга қадар ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишга эришишди.

Бироқ иккинчи таймда олмалиқликлар тажриба бобида барибир ўз сўзини айтишди. 53-дақиқада Азиз Холмуродовнинг аниқ узатмасидан сўнг жамоа легионери Иван Пешич ҳисобни очиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди — 1:0. Ушбу голдан кейин вазиятни ўнглаш мақсадида олдинга ўтишга мажбур бўлган сирдарёликлар ҳимоясида бўшлиқлар юзага кела бошлади.

Бундан унумли фойдаланган “ОКМК” 77-дақиқада иккинчи голни уриб, ўйин тақдирини амалда ҳал қилди: бу сафар ҳам қулай вазият яратиб берган Азиз Холмуродовнинг узатмасини Нодирбек Абдураззоқов голга айлантирди — 2:0. Шу тариқа, ўз майдонида ишончли ўйин намойиш этган олмалиқликлар Ўзбекистон Кубогининг яримфиналига йўлланма олди.

Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал

“ОКМК” — “Гулистон” 2:0
Голлар: 1:0 — Иван Пешич (53), 2:0 — Нодирбек Абдураззоқов (77).

“ОКМК”: 23.Ҳамидулло Абдунабиев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 19.Аҳмадулло Муқумжонов, 44.Аброр Каримов, 8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 9.Азиз Холмуродов (21.Ҳазратжон Турсунқулов, 82), 17.Нодирбек Абдураззоқов (26.Фариджон Абдуллаев, 82), 4.Миржамол Қосимов (28.Ариҳиро Сентоку, 62), 5.Гиорги Папава (30.Аброр Саримсоқов, 87), 88.Сиаваш Ҳақназарий, 77.Иван Пешич (27.Урош Койич, 62).

“Гулистон”: 12.Сарвар Ҳусанов, 5.Озод Ражабов, 17.Ихтиёр Тошпўлатов, 11.Азамат Абдуҳалилов, 19.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 23.Турдибек Омонов, 8.Бунёд Шодиев, 9.Алишер Собиржонов (30.Жасурбек Сайдазимов, 87), 26.Жавоҳир Неъматуллаев, 20.Абдулазиз Неъматов (22.Азимжон Маматқулов, 56), 10.Шохназар Норбеков (15.Беҳруз Абдуллаев, 36).

Огоҳлантиришлар: Аброр Каримов (49), Урош Койич (89).

Киритилди: 21:36, 20.10.2026.
Ўқилди: 838 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик