Россия миллий терма жамоаси 17 ноябрь куни Венесуэла терма жамоасига қарши ўз майдонида ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда Sports.kz Россия футбол иттифоқига таяниб хабар берди.
Учрашув Краснодар шаҳридаги «Краснодар» стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг аниқ бошланиш вақти ва чипталар савдоси қачон бошланиши ҳақида қўшимча маълумот берилади.
ФИФА рейтингида Россия 1537,45 очко билан 35-ўринни эгаллаб турибди. Венесуэла эса 1465,87 очко билан 49-поғонадан жой олган.
Венесуэла терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига Жанубий Америка минтақаси (КОНМЕБОЛ) саралаш босқичида саккизинчи ўринни эгаллаган ва шу тариқа мундиалнинг финал босқичига йўлланма ола олмаган.













