«Барселона» икки ярим йилдан ортиқ вақтдан буён «ПСЖ»ни мағлуб эта олмаяпти.
Бугун Каталония жамоаси Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «Парк-де-Пренс» стадионида 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бунга қадар «Барселона» 2025 йил 1 октябрда ўтган мавсумнинг умумий босқичида «ПСЖ»га 1:2 ҳисобида, шунингдек, 2023/24 йилги мавсум чоракфиналининг жавоб учрашувида 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
«Кўк-анорранглилар» сўнгги бор 2024 йил 10 апрелда Чемпионлар лигасининг 2023/24 йилги мавсуми чоракфиналидаги дастлабки ўйинда парижликларни 3:2 ҳисобида мағлуб этишган.













