«ПСЖ» Чемпионлар лигасидаги мағлубиятсиз ўйинлар серияси бўйича ўз рекордини такрорлади.
Бугун парижликлар мусобақа умумий босқичининг 3-турида ўз майдонида «Барселона»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этишди.
«ПСЖ» Чемпионлар лигасидаги сўнгги мағлубиятини 20 январь куни «Спортинг»га қарши учрашувда (1:2) қабул қилиб олган эди. Шундан буён Луис Энрике бошчилигидаги жамоа кетма-кет 13 та ўйинда мағлубиятга учрамади — асосий вақтда 9 та ғалаба ва 4 та дуранг.
«ПСЖ»нинг Чемпионлар лигасидаги ҳозирги мағлубиятсиз серияси клубнинг 2012 йил октябридан 2013 йил декабригача ўрнатилган рекордини такрорлади.
Чемпионлар лигасининг навбатдаги учрашувида «ПСЖ» «Вильярреал»га қарши майдонга тушади. 4-тур баҳси 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.













