«Атлетико» устози Диего Симеоне жамоанинг Испания чемпионатидаги омадли старти ҳақида фикр билдирди.
«Биз ўз ўйинимизни таҳлил қилишимиз ва олға боришимиз керак. Бу чемпионатда ҳар бир очко қийинчилик билан қўлга киритилади. Шундай экан 3 очко жамоа учу катта плюс.
Биз ўзимиздан кетиб қолмаслигимиз ва кейинги ўйинларга хотиржамлик билан тайёрланишимиз керак.
Диего Коста учун жуда хурсандман. У янги даражага кўтарилди. Айниқса, «Райо Вальекано»га қарши ўйинда у зўр ўйнади. У ҳам ўсишдан тўхтаб қолмайди деб умид қиламан»,- дейди мураббий.