«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида клубдаги мавқеи ҳақида фикр билдирди.
«Ҳаммаси мутлақо аниқ. Мен ўз вазифамни ҳам, мажбуриятларимни ҳам яхши биламан. Бу ҳақда менга бошқа бировнинг гапириши ёки ишлар қачон яхши кетаётганини, қачон эса ниманидир тўғрилаш кераклигини кўрсатиши шарт эмас. Буни ўзим ҳам биламан.
Вазият қандай эканини тушуниб турибман ва бу мени заррача ҳам хавотирга солмаяпти. Ҳаммаси аниқ, бу борада қўшимча айтадиган гапим йўқ.
Ишларимиз бир маромда кетиши ва барчаси ўз ўрнига тушиши учун ғалаба қозонишимиз кераклигини биламан. Менга тўлиқ ишонч билдириляптими? Ҳа, нега энди? Клубдаги барча билан муносабатларим жуда яхши. Ҳеч қандай муаммо ёки эътироз йўқ.
Биз ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак ва айнан шу мақсад сари интиляпмиз», — деди Кэррикнинг сўзларини The Sun нашри келтирган.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигасида етти турдан кейин етти очко жамғарган ҳолда 13-ўринни эгаллаб турибди.













