Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Ламин Ямал жорий мавсумда 10 та гол ва 10 та голли узатмага эришган топ-5 лига футболчилари орасида биринчи бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал жорий мавсумда клуб сафида барча мусобақалар доирасида 10 та гол ва 10 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Шу тариқа у Европа топ-5 чемпионатлари вакиллари орасида ҳар икки кўрсаткич бўйича икки хонали натижага эришган биринчи футболчига айланди. Бу ҳақда Opta статистик портали X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Испаниялик футболчи мавсумдаги 10-голини Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 3-турида «ПСЖ»га қарши учрашувда урди. Парижда бўлиб ўтган баҳсда «Барселона» 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

19 ёшли Ямал жорий мавсумда Чемпионлар лигасида иккита гол ва тўртта голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, Европа топ-5 чемпионатларига Англия, Испания, Италия, Германия ва Франция миллий чемпионатлари киради.

Шунингдек, 19 ёшли испаниялик футболчининг жорий мавсумда клуби ва терма жамоаси сафида натижаларини қўшиб ҳисоблаганда, 14 та гол ва 11 та ассист муаллифи бўлган.

«Барселона» Испания чемпионатининг 10-турида 25 октябрь куни ўз майдонида «Реал»га қарши баҳс олиб боради.

 

Манба: championat.com
Киритилди: 06:41, 21.10.2026.
Ўқилди: 703 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик