«Барселона» клуби Чемпионлар лигаси учрашувида ўз дарвозасига 15 та аниқ зарба йўлланишига йўл қўйди. Каталонияликлар сўнгги 20 йил ичида илк бор бундай кўрсаткич қайд этди.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «Барселона» сафарда «ПСЖ»га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
«Барселона» 2026/2027 йилги мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди. Испания чемпионатида эса жамоа ўтказган тўққизта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган.
Учрашувнинг 38-дақиқасида парижликлар вингери Дезире Дуэ ҳисобни очди. 55-дақиқада «Барселона» ҳимоячиси Хави Эспарт мувозанатни тиклади. 72-дақиқада Люка Эрнандес мезбонларни яна олдинга олиб чиқди. Орадан етти дақиқа ўтиб, меҳмонлар ҳужумчиси Ламин Ямал ҳисобни тенглаштирди.
Бироқ 81-дақиқада Витинья «ПСЖ»нинг учинчи голини урди. Беш дақиқа ўтиб эса Фабиан Руис парижликларнинг ғалабасини мустаҳкамлади.













