Испаниянинг «Вильярреал» клуби футболчиси Жорж Микаутадзе томонидан Англиянинг «Ливерпуль» жамоаси дарвозасига 3-дақиқа 54-сонияда киритилган гол «қизиллар»нинг йирик Европа мусобақалари доирасида ўз майдонида ўтказиб юборган голлари орасида тезлиги бўйича иккинчи ўринни эгаллади.
Бундан ҳам тезроқ голни фақат Элпидио Силва урган. У 2001 йил сентябрь ойида УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида «Боавишта» сафида ўйнаб, учрашувнинг 3-дақиқасида «Ливерпуль» дарвозасини ишғол қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, учрашувни ўта муваффақиятсиз бошлаганига қарамай, «Ливерпуль» ўйин боришини ўзгартиришга ва 4:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг навбатдаги, 4-турида «Ливерпуль» Туркиянинг «Фенербахче» клубига қарши майдонга тушади.













