УЕФА Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида ҳозиргача ўтказилган 45 та учрашувда 187 та гол урилди. Ҳар бир ўйинга ўртача 4,2 та гол тўғри келмоқда. Бу мусобақада 1959/60 йилги мавсумдан буён кузатилган энг юқори кўрсаткичдир. Ўша мавсумда ҳам ҳар бир учрашувда ўртача 4,2 та гол урилган эди.
3-турнинг биринчи ўйин кунида иккита учрашув 4:3 ҳисобида, яна иккита баҳс эса 4:2 ва 5:1 ҳисобларида якунланди. Сешанба куни бўлиб ўтган жами тўққизта учрашувда роппа-роса 40 та гол урилди.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби «ПСЖ» ҳисобланади. Франция клуби ҳозир ҳам гуруҳ босқичи турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Парижликлар дастлабки учта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонишган.













