Қанот ҳимоячиси Закари Атекаме қишда «Лион»дан «Милан»га қайтиши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, «Милан» 21 ёшли футболчини ижарадан муддатидан аввал қайтариш бўйича «Лион» билан музокараларни бошлаган. Томонлар ўртасида дастлабки алоқалар аллақачон бўлиб ўтган, аммо келишув амалга ошиши учун Италия клуби «Лион»нинг розилигини олиши керак. Французлар товон пули талаб қилиши ҳам истисно этилмаяпти.
Жорий мавсумда Атекаме барча мусобақаларни ҳисобга олганда тўққизта учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
Атекаменинг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.













