Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «ПСЖ» ва «Барселона» ўзаро тўқнаш келди. Франция гранди ўз майдонида каталонияликларни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
Испания матбуоти парижликларнинг ушбу учрашувдаги ўйинидан ҳайратда қолди. Журналистлар Луис Энрике шогирдларининг ҳаракатларини юқори баҳолашди.
Marca: «Чемпионлар бошқа даражада».
Europa Press: «ПСЖ» «Барселона»га Европанинг қироли ким эканини эслатиб қўйди.
Mundo Deportivo: «Барса» шиддатли ўйинда чемпионлардан қақшатқич мағлубият қабул қилиб олди. «Кўк-анорранглилар» рақиб томонидан яққол устунлик билан мағлуб этилди.
Cadena Ser: «ПСЖ» ҳамон мусобақанинг асосий фаворити бўлиб қолмоқда. Парижликлар кетма-кет учинчи чемпионлик сари интилмоқда.













