Кириш Регистрация

Азамат Абдураимов: «Олий лигага бир қадам қолди»

Баҳо:
+ | -

Бугун бўлиб ўтган биринчи лига доирасидаги "Регистон" - "Андижон" учрашуви меҳмонлар ғалаба қозонишди. Баҳсдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Азамат Абдураимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Асосийси бугун ғалабага эришдик. Икки мағлубиятдан кейинги ғалаба бизга жуда керак эди. Олдинги икки мағлубият бизга салбий таъсир ўтказган эди. Уйда ютқазганимиз йигитларга руҳан таъсир қилганди. Навоийда жуда оғир ўйин ўтказдик. Бугун шу боисдан фақат ғалаба учун майдонга тушдик. Биз ўйинни жуда енгил бошладик ва биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик. Шундан сўнг йигитлар бироз хотиржамликка берилишди. Улар эрта ғалабага эришдик деб ўйлашди, шунинг учун иккинчи бўлимда унчалик ўйинимиз ўхшамади. "Регистон" яхши жамоа ва охиригача ўйнади. Характер намойиш этди ва гол урди, бир неча яхши имкониятларга эга бўлди. Иккинчи бўлим жуда оғир кечди. Ўйиндан шахсан мен қониқдим дея оламан. Меҳмонда ғалаба қозондик ва олий лигага чиқишга бир қадам қолди. Агар кейинги турда "Шердор"ни ютсак олий лигага муддатдан олдин чиқамиз.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 23:56, 06.10.2013.
Ўқилди: 3658 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6986]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3388]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2977]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2132]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1997]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1958]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1952]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1817]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1738]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик