Стадиондан туриб ўйинни кузатган Сёмин ҳар икки жамоа ҳам энг юқори савиядаги футбол намойиш этганини таъкидлади. Шунингдек, мутахассис «ПСЖ»нинг прессингдаги ҳаракатларига алоҳида тўхталди.
«Учрашув ғолиби прессингда жуда кучли ўйнади, диққатини жамлади ва ҳужумни ривожлантириш бўйича олдиндан режалаштирилган вазифаларни аниқ бажарди. «ПСЖ» «Барселона»га ўз дарвозаси яқиниданоқ прессинг уюштирди», — дея Сёминнинг сўзларини келтиради «Чемпионат» нашри.













