Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Теэму Пукки футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Финляндиялик ҳужумчи Теэму Пукки мавсум якунланганидан сўнг футболчилик фаолиятини тугатади. Бу ҳақда футболчининг ҳозирги клуби — Хельсинкининг ХИК жамоаси матбуот хизмати хабар берди.

Пукки 36 ёшда. У бир ярим йилдан буён ХИК сафида тўп суриб келмоқда. Аввалроқ финляндиялик ҳужумчи "Шальке", "Селтик", "Брондбю" ва "Норвич" клубларида ўйнаган. У "Норвич" таркибида Чемпионшип ва Англия Премьер-лигасида кўплаб голлар урган.

Пукки Финляндия терма жамоаси сафида 133 та учрашувда майдонга тушиб, 43 та гол муаллифига айланган. Шу тариқа у терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Финляндияда футбол мавсуми "баҳор — куз" тизимида ўтказилгани сабабли Пуккининг фаолияти яна бир неча ойдан кейин якунланади.

Унинг ХИК билан амалдаги шартномаси 2026 йил 31 декабрда ўз ниҳоясига етади.

Киритилди: 22:16, 21.10.2026.
Ўқилди: 529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик