Лондоннинг "Арсенал" клуби Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги мағлубиятсиз сериясини 15 та учрашувга етказди.
Микель Артета бошчилигидаги жамоа мусобақанинг 3-турида "Бавария" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, ижобий сериясини давом эттирди.
Лондонликлар жорий мавсумнинг дастлабки икки турида "Наполи"ни 1:0, "Лилль"ни эса 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
"Канонирлар" ўтган мавсумда Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги барча саккизта учрашувда ғалаба қозонган. Ундан аввалги мавсумда эса мазкур босқичнинг сўнгги тўртта ўйинида рақибларидан устун келишган.
Шу тариқа, "Арсенал" Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги охирги 15 та баҳсда мағлубиятга учрамади. Ушбу учрашувларда лондонликлар рақиблар дарвозасига 42 та гол уриб, ўз дарвозаларидан атиги 8 та тўп ўтказиб юборишган.













