Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий мавсумдаги самарали ҳаракатлари сонини 16 тага етказди.
Франциялик футболчи Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида "РБ Лейпциг"га қарши учрашувда ҳам гол, ҳам ассист қайд этди.
Дастлаб Мбаппе Арда Гюлерга голли узатма берди, кейинроқ эса рақиб дарвозасини ўзи ишғол қилди.
Шу тариқа, 27 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда "Реал" ва Франция терма жамоаси сафида ўтказган 13 та учрашувда 13 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширди.













