Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Фабрегас: "Манчестер Юнайтед"ни енгдик, аммо энг қийини энди бошланади"

Баҳо:
+ | -

"Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида "Манчестер Юнайтед" устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрларини билдирди.

"Бу биз учун ўзига хос оқшом бўлди, аммо ҳали йўлимизнинг бошидамиз. Бугун жамоа яхши ўйнади, бироқ хотиржамликка берилмаслигимиз керак. Шанба куни бизни яна бир учрашув кутмоқда.

Биз ҳар бир ўйинга пухта тайёргарлик кўрамиз ва рақобатбардош бўлишга интиламиз. Италия кубогида "Интер"га, шунингдек, "Наполи" ва "Рома"га қарши баҳсларда ҳам шундай ёндашганмиз.

Тайёргарлик жуда муҳим, лекин футболчиларнинг ўз кучига бўлган ишончи ҳам шунчалик аҳамиятли. Бундай ишончсиз муваффақиятга эришиш анча қийин.

Бугунги рақибимиз "Манчестер Юнайтед" эди. Уларнинг ҳозир энг яхши даврни бошдан кечирмаётгани унчалик муҳим эмас. Жамоамиздаги айрим футболчилар Чемпионлар лигасида бор-йўғи учинчи ўйинини ўтказганини ҳам унутмаслигимиз керак.

Шогирдларимнинг ўзларига бўлган ишончи ва ишга муносабати менга куч бағишлайди.

Бундай ғалаба, албатта, мамнуният келтиради. Аммо энг қийин вазифа энди бошланади — шанба куни ҳам бугунгидек савияда ўйнашимиз керак", — деди Фабрегас.

Киритилди: 02:33, 22.10.2026.
Ўқилди: 607 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик