Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер кетма-кет иккинчи учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилди.
21 ёшли туркиялик футболчи Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида "РБ Лейпциг"га қарши баҳснинг 52-дақиқасида Килиан Мбаппенинг узатмасини голга айлантирди.
Бундан аввал Гюлер Испания чемпионати доирасида "Севилья"га қарши учрашувда ҳам гол урган эди. Ушбу голга қадар ярим ҳимоячи "Реал" сафида кетма-кет олтита ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қила олмаган.
Шу тариқа, туркиялик футболчи мадридликлар сафидаги сўнгги учта учрашувда 2 та гол ва 2 та голли узатма қайд этиб, жами 4 та самарали ҳаракатни амалга оширди.













