Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Бернарду Силва янги жамоаси сафидаги илк голини уришга муваффақ бўлди.
Португалиялик футболчи Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида "РБ Лейпциг"га қарши учрашувнинг 43-дақиқасида ҳисобни очди.
Бу Бернарду Силванинг "Реал" таркибидаги 11-учрашуви бўлди. У бунга қадар мадридликлар сафида рақиблар дарвозасини ишғол қила олмаган эди.
Шунингдек, португалиялик ярим ҳимоячи Испания чемпионати доирасида "Атлетико"га қарши кечган Мадрид дербисида (1:2) битта голли узатма қайд этган.













