Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Бернарду Силва жамоадоши Винисиус Жуниор ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Бразилиялик футболчи чоршанба куни Чемпионлар лигасида «РБ Лейпциг»га қарши учрашувни (4:1) асосий таркибда бошлади. Бироқ у яна самарали ҳаракат қайд эта олмади ва 70-дақиқада захирага олинди.
«Илгари Винисиусга қарши ўйнашимга тўғри келганида жуда қийналганман. Ишончим комилки, мавсумнинг ҳал қилувчи палласи келганида у ўзини кўрсатади», — дея Бернарду Силванинг сўзларини келтиради The Touchline.
Португалиялик футболчи ўтган ёзда эркин агент сифатида «Реал» сафига қўшилган. Мадридга кўчиб ўтишидан аввал у тўққиз йил давомида «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилган.













