Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Кичик Қосимов...

Баҳо:
+ | -

Алексей Евстафеев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг ўқув-йиғинлар доирасида Тошкентда япониялик тенгқурларига ўтказилган ҳар иккала ўйинда ҳозирда миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг ўғли Миржамол Қосимовнинг ўйинларини бевосита кузатиш имкониятига эга бўлдим. Унгача катта Қосимовнинг ўғли ҳам футболчи экани, ҳозирда “Бунёдкор” ФК ёшлар жамоаси таркибида тўп суришини эшитгандим, холос.

Япония U-19 термаси билан дастлабки ўртоқлик учрашувида отаси каби 4-рақам остида ҳаракат қилган Миржамолнинг ўйинини кузатиб, калламга бир ўй келди: худди йигирма йил аввалги катта Қосимов майдонга қайтгану Ўзбекистон U-19 термаси либосида тўп сураётган. Юриш-туришлар, югуришлар, сўнгги пас беришлар, жарима тўплари тепишлар ўша-ўша! Агар йирик планда Миржамолнинг юзи кўрсатилмаса, катта ёшдаги футбол мухлисларининг хаёлига илк келган ўй “Миржалол Қосимов” бўлиши табиий эди.

Япония U-19 билан ўтказилган иккинчи учрашувда ҳам таассуротларим ўзгармади.

Барча ўзбек футбол мухлислари билишади – Миржалол Қосимов ўз даврида Европа, Осиё ва Жаҳон миқёсида зафар қучган дунёдаги ягона футболчи. Собиқ Иттифоқнинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида Европа ва Жаҳон чемпиони бўлган бўлса, мустақил Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Хиросимада ўтказилган Осиё ўйинларида муваффақият қозонган. Футболчининг профессионал фаолияти жуда қисқа. Катта Қосимов ҳам ўйинчи сифатида катта футболни тарк этишга мажбур бўлди. Тан олишимиз лозим, миллий футболимизда Миржалол Қосимовдек ўйинчилар жуда кам бўлган. Айниқса, унинг “Спартак-Алания” таркибида Россия ва Европа майдонларида ўтказган ёрқин ўйинларини тажрибали футбол мухлислари ҳамон ўзгача фахр ва энтикиш билан эслашади. Унинг футболчилик фаолиятининг якунланиши футболимиз учун катта йўқотиш бўлгани сир эмас.

Шукрки, бугунги кунда турли терма жамоаларимизда кўплаб янги ном ва иқтидорлар пайдо бўлишмоқда. Ҳар бир ёш тоифасидаги терма жамоаларда камида икки-уч ёрқин номларнинг жаранглашига кўникиб ҳам қолдик. Уларни санаб эринмаймиз, қанча кўп бўлса шунча қувонамиз.

Ана шу номлар орасида ҳозирда Қатар майдонларида юртимиз шаънини ҳимоя қилаётган кичик Қосимов – Миржамолнинг номи порлаши ҳам кутилмоқда. Унда етук футболчи бўлиш учун жуда кўп хислатларни илғашга улгурдим. Майдонда тўп билан муомаласи, майдонни кўра олиши, аниқ паслар, айрим вазиятларда ўйинни ўзига олиши, ҳужум йўналишини белгилаш ва ўзгартириш борасидаги ютуқлари кўзга кўринарли. Кечаги Туркманистон U-19 термасига қарши ўйинда кўп жамоадошлари қаторида Миржамол ҳам ўзини кўрсата олди. Кўп вазиятларда яққол ажралиб турганига гувоҳ бўлдик.

Хулоса ўрнида айтар сўзимиз ҳам бор. Профессионал футболчи камолотга эришиши учун олдига қандай мақсад ва вазифалар қўйишини ўзи жуда яхши билади. Биз ҳам Миржамолнинг келажакда янада етук футболчи бўлишини истаймиз. Камида отаси босиб ўтган йўл насиб этишига тилакдошмиз.

Бахтиёр Абдуғафур

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:26, 07.10.2013.
Ўқилди: 10154 марта.
Фикрлар: 104 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.